ГОЛОЦЕН

ГОЛОЦЕН (юн. holos — ҳаммаси ва kainos — янги) — Вюрм музлигидан кейин, бундан 10—16 минг йил олдин бошланиб ҳозиргача давом этаётган давр. Ернинг геологик тарихидаги антропоген (тўртламчи) даврнинг ҳозиргача тугалланмаган охирги қисми ва шунга мос ётқизиқлар. Голоцен бошланиши Европа материгининг шим. да охирги музланишнинг тугашига, палеолит ва мезолит орасидаги чегарага тўғри келади. Голоценда турли иқлим босқичлари бирин-кетин алмашиниб турган. Ерда иклимнинг энг юқори даражаси 7500 — 5000 йил аввал бўлганлиги аниқланган. Голоценда қуруқлик ва денгизлар ҳоз. кўринишига эга бўлган. Голоценнинг 2/3 қисми тарихий даврга тўғри келади. Яна қ. Тўртламчи система (давр).