ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТИ

ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТИБелоруссия таркибидаги вилоят. 1938 и. 15 янв. да ташкил этилган. Республиканинг жан.-шарқида. Майд. 40,4 минг км2. Аҳолиси 1674 минг киши, асосан белоруслар; шунингдек, рус, украин, яҳудий, поляк ва б. ҳам яшайди. 21 туманга бўлинган; 17 шаҳар, 17 шаҳарча бор. Маркази — Гомель ш.

Ер юзаси текислик. Ғарбида Припять Полесьеси (120—140 м), шарқида Днепрбўйи пасттекислиги (100 — 130 м) бор. Фойдали казилмалари: нефть, тоштуз ва калий тузи, торф, бўр, гил, қум. Иклими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 7°, —5,5°, июлники 18,5°—19°. Йилига 550—650 мм ёғин тушади. Вегетация даври 190 — 200 кун. Дарёлари: Днепр ва унинг ирмоқлари (Березина, Припять, Сож). Энг йирик кўли — Червоное. Тупрок,лари кучсиз подзоллашган қумли ва торф-ботқоқли, шарқида қумоқ ва қумлоқ тупроқ. Ҳудудининг 41% га яқини ўрмон, 12% ботқоқлик, ўтлоқ кўп.

Вилоятда йирик энергетика базаси (торф, газ, нефть) ташкил этилган. Гомелда қ. х. машинасозлиги, станоксозлик, торф машинасозлиги, двигателлар, подшипниклар, ўлчов приборлари, электротехника ва б. з-длар, Мозирда мелиорация машиналари зди, «Мозиркабель», металл қуйиш-механика з-длари, Речица металл буюмлар зди бор. Вилоятда кимё саноати барпо этилган. Ўрмон, ёғочсозлик ва қоғоз са-ноатлари ривожланган. Мебель ф-калари (Мозирь, Ельск, Жлобин, Калинковичи, Рогачёв, Василевичи), ёғоч-созлик к-тлари (Гомель, Мозирь), фанер-мебель (Речица), фанер-гугурт (Гомель), целлюлоза-қоғоз (Добруш) ва целлюлоза-картон (Светлогорск) к-тлари, Гомель яқинида (Костюковка) мамлакатда йирик ойна зди бор. Енгил саноат асосан маҳаллий хом ашёда ишлайди. Донли экинлар, техника экинлари экилади, боғ ва мевазорлар бор. Чорвачилик сут, гўшт етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Т. й. асосий транспорт тури. Автомобиль йўллари муҳим ҳисобланади. Днепр, Припять, Сож, Березина дарёларида кема қатнайди. Драма театри, қўғирчоқ театри, 6 музей бор.