ГОМОФОНИЯ

ГОМОФОНИЯ (гомо… ва юн. phone — товуш, овоз) — мусиқада кўп овозлилик тури; Г. да бир (одатда юқоридаги) овоз етакчи бўлиб, бошқа овозлар унга бўйсунади, жўр бўлади. Бу хусусияти билан Гомофония барча овозларнинг тенг ҳуқуклилигига асосланувчи полифонияпан фарқ қилади. Гомофония атамаси асосан композиторлик ижодиётига нисбатан ишлатилсада, Гомофония даги овозларнинг бадиий-ифодавий нисбатлари (тенгсизлиги) оғзаки анъанадаги мусиқа, жумладан ўзбек халқ мусиқасига ҳам хосдир (мас, доира ёки дутор жўрлигида қўшиқ айтиш ва ҳ. к.). Композиторлар ижодида Гомофония, аввало, опера, оратория, кантата, жўрли яккахон қўшиқда ва чолғу мусиқасида қарор топди. 17—19-а. лар Ғарбий Европа мусиқасида Гомофониянинг кенг тарқалиши гармония воситаларининг жадал ривожи билан баробар борди. 20а. бошларида гомофоник мусика шакллари ўз ривожининг маълум поёнига етди. Ўзбекистан композиторлари (М. Бурҳонов, С. Юдаков, М. Бафоев ва б.) ҳам Гомофония хусусиятларидан унумли фойдаландилар.

Loading...