ГОМОГАМЕТАЛИК

ГОМОГАМЕТАЛИК (гомо… ва гамета) — бир ёки бир неча жуфт гомологик жинсий хромосомаларга эга бўлган ва мейозда бир хил хромосомали гаметалар ҳосил қиладиган организм. Одатда жинслардан бири Гомогаметалик (XX), иккинчиси гетерогаметали (XV) бўлади. Кўпчилик ҳайвонлар ва икки уйли ўсимликларнинг урғочи жинси; қушлар, айрим судралиб юрувчилар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, балиқларнинг ҳамда ҳамма капалакларнинг эркаклари Гомогаметалик бўлади.