ГОМОГЕН РЕАКТОР

ГОМОГЕН РЕАКТОРядро ёнилғиси билан секинлаткич гомоген аралашма (нейтронлар учун бир хил муҳит) ҳосил қиладиган атом реакторы. Бунда аралашма ядро ёнилғиси билан секинлаткичнинг суюқ эритмасидан ёки зарралар суспензиясидан иборат бўлиши мумкин; суспензиядаги зарралар ўлчами эса нейтронларнинг эркин югуриш узунлигидан анча кичик бўлади. Энергетика мақсадлари учун мўлжалланган қайнар реакторда кукунсимон уран (ёки плутоний) билан сув аралашмаси бир жинсли системани ташкил қилади. Гомоген реакторда махсус иссиқ,лик элтувчилар ишлатилмайди. Гомоген реактор актив зонасидаги иссиқлик икки усулда: шу зонага ўрнатилган айланма най орқали совуқ сув юбориб ва актив зонани айланиб юрувчи оғир сув ичига ўрнатиб ажратиб олинади. Гомоген реакторни созлаб туриш учун алоҳида система талаб қилинмайди, у бир меъёрда ишлаб туради.