ГОМОЙОТЕРМ ҲАЙВОНЛАР

ГОМОЙОТЕРМ ҲАЙВОНЛАР (гомо… ва юн. therme — иссиқ) — иссиқ қонли ҳайвонлар; атроф муҳит ҳароратига қарамасдан танасининг ички ҳароратини нисбатан бир хил даражада доимий ушлаб турадиган ҳайвонлар. Г. ҳ. га сут эмизувчилар ва қушлар киради. Гомойотермлик терморегуляция механизмлари орқали амалга ошади (яна қ. Пойкилотерм ҳайвоняар).