ГОНЧАРОВ Иван Александрович [1812.6(18).6, Симбирск – 1891.15(27).9, Петербург] — рус ёзувчиси. Петербург ФА мухбир аъзоси (1860). Москва унтини тугатган (1834). Реалистик проза устаси. Дастлаб романтик шеърлар, қиссалар ёзган. «Паллада кемаси» очерклар туркуми (1855—57)да Осиё ва Европа халқларининг турмуши, ахлоқи ва руҳияти акс этган. «Оддий воқеа» (1847), «Жарлик» (1869) романлари 19-а. танқидий реализмининг энг яхши намуналаридир. Уларда 40—60-й. лардаги рус вокелиги ва даврнинг қаётий тавсифлари аник, тасвирланган. «Обломов» (1859) романида крепостнойлик муносабатлари маҳсули бўлган «обломовчилик» дангасалик, қолоқлик рамзи эканлигини, унинг чуқур ижтимоий ва реалистик моҳиятини очиб берди. «Замон зайли» романи ўзбек тилида нашр қилинган (1984).