
ГОНГ
ГОНГ (малайзийча gong) — урма мусиқа чолғуси. Жан.-Шарқий Осиё халқларида кенг тарқалган. Биринж ёки жездан қайрилган диск шаклида ясалади. Махсус таёқ билан урганда чўзиқ, оҳангдор товуш ҳосил қилинади (номи шундан). Қадимдан жарчи (хабар берувчи) чолғу сифатида ишлатилган. Халқ театри томошаларида, рақслар ижросида жўр бўлади. Европада симфоник мусиқада (1791 й. дан) ва операда (1831 й. дан) фойданилади. Гонгнинг бир тури тамтам деб аталади.