ГОНИДИЯЛАР

ГОНИДИЯЛАР (юн. gone — келтириб чиқариш, уруғ) — 1) ипсимон бактерияларнинг кўпайиши учун хизмат қиладиган, ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз, битта ҳужайрадан иборат фрагментлари (бўлаклари);

2) кўк-яшил сув ўтларининг шилимшиқ қобиғи бўлган, кўпайиш учун хизмат қиладиган бир ҳужайрали фрагментлари;

3) сув ўтларининг лишайник таркибига кирадиган ҳужайралари; 4) замбуруғлар ва сув ўтларида жинсий йўл билан ҳосил бўладиган споранннт эски номи.