ГОНОЛУЛУ

ГОНОЛУЛУ — АҚШдаги шаҳар ва порт. Гавайи штатининг маъмурий маркази. Тинч океандаги денгиз ва ҳаво йўлларининг муҳим тугуни. Оаху о. нинг жан. соҳилида жойлашган. Аҳолиси 371,6 минг, шаҳар атрофи билан бирга 800 мингдан зиёд киши (2000). Шакар-қанд, мева-консерва ва балиқ-консерва з-длари, кемасозлик корхонаси бор. Гавайи о. лари ташқи савдосининг деярли ҳаммаси Гонолулу орқали ўтади. Курорт жой. Туризм марказларидан. Гонолулуда ун-т (1919), Тинч океан алоқа ин-ти, халқаро аэропорт ва б. бор. Гонолулудан ғарброқдаги Перл-Харбор бухтасида АҚШнинг Тинч океандаги энг йирик ҳарбий денгиз базаларидан бири жойлашган.

Prev Article

...ГОНИЯ

Next Article

ГОНОРАР