ГОНОРАР (лот. honorarium — хизмат эвазига мукофот) — бадиий, мусиқий, илмий асарлар, кашфиётлар ва б. муаллифига тўланадиган пул мукофоти, Гонорар, шунингдек, муаллиф асарларидан фойдаланганлик ёки чоп этганлик учун унинг ворисига ҳам тўланиши мумкин (яна қ. Муаллифлик ҳуқуқи).