ГОРАКҲПУР

ГОРАКҲПУР — Ҳиндистондаги шаҳар. Рапти дарёси бўйида. Уттар-Прадеш штатида. Аҳолиси 550 минг киши чамасида (1990-й. лар охири). Транспорт йўллари тугуни. Йирикт. й. устахоналари, йирик шакар-қанд з-длари, жут ф-каси бор. Кимё саноати (минерал ўғит ва кислота и. ч.) ривожланган. Тўқиш ҳунармандчилиги билан қадимдан машҳур. Ун-т (1957) бор. Аҳолисининг анча қисми қ. х. да ишлайди. Горакҳпур Англия ҳукмронлиги даврида инглиз мустамлакачи армияси учун Непалдан гуркҳ жангчиларини ёллаш маркази эди.

Loading...