ГОРАЦИЙ

ГОРАЦИЙ [тўлиқ исми Квинт Гораций Флакк (Quintus Horatius Flaccus)] (мил. ав. 65, Венузий — мил. ав. 8, Рим) — Рим шоири. Озод қилинтан қул оиласида туғилган. Республикачиларга хайрихоқ бўлган. Фуқаролар уруши (мил. ав. 42 й.) да республикачилар мағлубиятга учрагач, империя билан келишувчилик йўлига ўтган. «Нақаротлар», «Сатиралар», «Қасидалар», «Номалар» тўпламлари б-н ўша давр шеъриятини янги жанр ва янги шеърий ўлчовлар билан бойитган. Уч мактубдан иборат «Номалар» китоби «Шеърият илми» номи билан ҳам машҳур. Бу асар Буалонинг «Шеърий санъати»га асос бўлган.