ГОРДЛЕВСКИЙ Владимир Александрович

ГОРДЛЕВСКИЙ Владимир Александрович [1876.25.9(7.10), Свеаборг — 1956.10.9, Москва] — рус шарқшуноси, туркийшунос; акад. (1946). Туркманистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1954), филол. фанлари дри (1934). Москвадаги Лазарев номидаги Шарқ тиллари ин-ти (1899) ва Москва ун-ти (1904) ни тугатган. Шарқ тиллари ин-ти (кейинчалик Москва Шарқшунослик ин-ти) да ўқитувчи, проф. (1907 — 48), собиқ Иттифоқ ФА Шарқшунослик ин-тида бўлим бошлиғи (1948—56). Асосий илмий ишлари турк тили, адабиёти, оғзаки ижоди, Туркия тарихи, этнографияси ва б. га бағишланган. Гордлевский «Турк тили грамматикаси» (1928) қўлланмаси муаллифи.