ГЎРГОН

ГЎРГОН — Каспий денгизидаги қўлтиқ, Эрон соҳилларида. Қуруқлик ичкарисига қарийб 60 км кириб борган. Кенглиги 11 км, чуқ. 4 м гача. Денгизга Гўргон бўғози орқали туташган. Қирғоқлари паст, ботқоқлашган. Соҳилида Гўргон, Бандар-Туркман ва б. шаҳарлар жойлашган. Балиқ овланади.