ГЎРГОН

ГЎРГОН — Эроннинг шим. даги дарё. Уз. 251 км. Туркманистон-Хуросон тоғларидан бошланади. Гўргон текислигидан оқиб ўтиб, Каспий денгизига қуйилади. Қиш ва баҳор ойларида тўлиб оқиб, қолган вақтда камсув. Суғоришда фойдаланилади. Қуйилиш жойида балиқ овланади.