ГОРИЗОНТ

ГОРИЗОНТ (геол.) — маҳаллий стратиграфик бўлинма, тахм. стратиграфик зонага мувофиқ келади. Палеонтологик белгилари тоғ жинслари таркиби, палеоиқлим ва б. хусусиятларга қараб ажратилади. Горизонтга энг яхши ўрганилган свитанинг номи берилади. Горизонт турли литологик таркибли, баъзан маълум ҳайвон қолдиқларини ўзида сақлаган тоғ жинслари комплексидан (мас, Қрим-Кавказ областидаги Чокрак неоген комплекси) ташкил топади. Баъзан маълум литологик ёки палеонтологик хоссага эга бўлган юпқа қатламлар мажмуи ҳам Горизонт термини б-н аталади. Горизонт айрим р-нни геологик ривожланишининг маълум босқичида ҳосил бўлади. Горизонтга, одатда, географик ном берилади.