ГОРИЗОНТ — алоқа Ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) номи, кечасию-кундузи узоқ, телеграф-телефон радиоалоқаларини ва «Орбита», «Москва» системалари ст-ялари бўйича телевидение дастурларини узатиш, шунингдек, «Интерспутник» йўлдошлар халқаро алоқа тизимидан фойдаланиш мақсадида учирилган. ЕСЙ массаси — 2 т, Қуёш батареялари билан панеллар ёйилган ҳолларида кенглиги 10 м. Ерга аниқ йўналиш уч ўкли система ёрдамида амалга оширилади «Горизонт» бортида энергия б-н таъминловчи қурилма, ахборотни Ерга узатувчи радиотелеметрик система, орбита параметрларини аниқ ўлчаб борувчи радиосистема, орбитага тузатиш киритиб турувчи тизим мавжуд. «Горизонт» орбитага 4 босқичли учирувчи ракета «Протон» ёрдамида чиқарилади. 1979 — 83 й. мобайнида 5 та «Горизонт» стационар айланма орбита (баландлиги — 36000 км га яқин орбита)га чиқарилди.