ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТЛАР

ГОРМОНАЛ ПРЕПАРАТЛАР — таркибида гормонлар ёки уларнинг синтетик аналоглари бўлиб, гормонотерапия учун қўлланиладиган дорилар. Табиий Гормонал препаратлар асосан сўйилган молнинг ички секреция безларидан тайёрланади.

Гипофизнинг Гормонал препаратлари [адренокор-тикотроп гормон (АКТГ). АКТГ — рух фосфат, хорион гонадотропини, пролактин, интермедии, питуитрин, адиурекрин, окситоцин, вазопрессин] гипофиз, буйрак усти безлари, жинсий безлардан гормон чиҚиши сусайганда, коллагеноз, аллергик касалликлар ва кузнинг баъзи касалликларида буюрилади. Қалқонсимон без Г. п. и — тиреоидин шу без етарли ишламаганда, организмни ёғ босганда, невроздақўлланилади. Қалқонсимон без олди безларининг Гормонал препаратлари — паратиреоидин тетания, спазмофилия, аллергик касалликларга даво қилишда буюрилади. Меъда ости безининг Гормонал препаратлари — инсулин ва унинг препаратлари, шунингдек, синтетик препаратлар — бутамид, хлорпромазин Қандли диабетга, липокаин эса жигар касалликлари, атеросклероз ва б. касалликларга даво бўлади.

Буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг Гормонал препаратлари — кортизон, гидрокортизон, дезоксикортикостерон, шунингдек, синтетик Гормонал препаратлар — преднизолон, дексаметазон, синалар ва б. (кортизон билан гидрокортизоннинг аналоглари) ревматизм, инфекцион полиартрит, бронхиол астма, инфекцион мононуклеоз, нейродермит, экзема ва б. тери касалликлари, Аддисон касаллиги, буйрак усти безлари пўстлоқ қаватида гормонларнинг етарли ишланиб чиқмаслиги, ге-молитик анемия, гломерулонефрит, ўткир панкреатит ва б. касалликларни даволашда қўлланилади. Аёл жинсий гормонларининг Гормонал препаратлари 2 хил: эстроген Гормонал препаратлар — фолликулин ёки эстрон, эстрадиолдипропионат, этилэстрадиол, синэстрол, диэтилстиль-бестрол, димэстрол, октэстрол, сигетин тухумдонлар фаолияти сусайганда ёки бутунлай гормон чикармаганда, туғруқ дарди ва тўлғоқ яхши тутмаганда, аёлнинг кўкрагидан сут келмай қолганда, шунингдек, эркак простата безининг ракига даво қилишда буюрилади. Гестаген Гормонал препаратлар — прогестерон, оксипрогестерон капронати, прегнин сариқ тананинг етарли ишламаслигига алоқадор касалликларни даволашда буюрилади. Эркаклар жинсий гормонларин инг Гормонал препаратлари — андроген препаратлар (тестостерон пропионати, метилтестостерон) эркак жинсий безлари тузук ишламаганда, эркак ва аёлларнинг климактерий даврида, аёллар кўкрак бези ракини даволашда, томир ва нерв касалликларида, акромегалият буюрилади.

Ад.: Машковский М. Д., Лекарственные средства, 13 изд., т. 2, Т., 1998.

Loading...