ГОРМОНАЛ РЕГУЛЯЦИЯ

ГОРМОНАЛ РЕГУЛЯЦИЯодам ва умуртқали ҳайвонлар ҳаёт фаолиятининг гормонлар орқали бошқарилиши. Ички секреция безлари ажратган гормонлар қонга ўтиб, организмда оқсил, ёғ, углевод, сув ва минерал тузлар алмашинувининг бир маромда кечишини таъминлайди (мас, инсулин углеводлар алмашинувида бевосита иштирок этади). Гормонлар ишлаб чиқарилиши ва ажралишини нерв системаси бошқаради. Гормонал регуляция гуморал регуляция билан ўзаро боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатади. Гормонларнинг ферментлар синтезида иштирок этиши, шунингдек, генларнинг фаоллаштириш хусусиятлари аниқланган. Гормонал регуляция механизмлари орасида айниқса гормонларнинг оқсиллар биосинтезига таъсири ўрганилган бўлиб, улар асосида ўсиш, ривожланиш, тўқималар дифференциацияланиши, тухум ҳужайра фолликулаларининг етилиши каби ҳаётий муҳим жараёнлар ётади. Организмда Гормонал регуляциянинг издан чиқиши эндокрин касалликлар (кандли диабет, тиреотоксикоз, гипотиреоз, Иценкоқушинг касаллиги ва б.) ва айрим б. касалликлар (юрак-томир касалликлари, хавфли ўсмалар, аллергик ва гинекологик хасталиклар ва б.)нинг келиб чиқишига олиб келади.