ГОРМОНЛАР

ГОРМОНЛАР (юн. hormanino — қўзғатаман) — ички секреция безлари (эндокрин безлар)да ишланиб чиқиб, қонга ва тўқима суюқлигига ўтадиган биологик фаол моддалар. Улар бутун организмга тарқалиб, турли аъзо ҳамда тўқималарнинг фаолиятини бошқаради. Баъзилари муайян аъзоларга, мас, тиреотроп гормон асосан қалқонсимон безта, адренокортикотроп гормон (АКТГ) буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватига, эстрогенлар бачадонга таъсир этади ва ҳ. к. Бошқалари (қалқонсимон без Г. и, кортикостероидлар, ўсиш гормони ва б.) организмнинг ҳамма тўқималарига (умумий) таъсир кўрсатади. Гормонларнинг ўзига хос таъсир этиши турлича кимёвий тузилганлигига боғлиқ; мас, инсулин углеводлар алмашинувига таъсир этади, тестостерон ва б. андрогенлар ассимиляция жараёнларини кучайтиради, организмда азот тўпланишига сабаб бўлади, глюкокортикоидлар моддалар алмашинувини ўзгартириб, жигарда гликоген ҳосил бўлишини, айниқса бириктирувчи ва лимфоид тўқимада оқсилларнинг парчаланишини, эстрогенлар бачадонда фосфолипидлар билан оқсил синтез бўлишини кучайтиради, ўсиш гормони (соматотроп Гормонлар) ёғ, фосфор ва кальций алмашинувига таъсир этади. Гормонлар ҳужайранинг генетик аппаратини стимуллаш, ферментларни фаоллаштириш ва ферментатив реакциялар тезлигини ўзгартириш йўли билан моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади. Улар оқсилнинг тузилишини белгилаб берадиган информацион рибонуклеин кислотасининг ҳосил бўлишини кучайтириб, оқсиллар биосинтезига таъсир этади. Ўсиш ва жинсий Гормонлар организмнинг ўсишини, балоғатга етишини бошқаради. Зарур пайтда организм имкониятлари Гормонлар иштирокида сафарбар қилинади. Мас, хавф-хатар тахдид қилганда ва шу муносабат билан мускулларга зўр келганда адреналин кўпроқ чиқиб, қондаги глюкозани кўпайтиради, юрак ва мияга қон боришини кучайтиради; организмга зарарли таъсир ортганда АКТГ кўпроқ чиқади. Организм нормал яшаб, ишлаб туриши учун Гормонлар эҳтиёжга яраша ишланиб чиқиши керак. Нерв, гуморал ва гормонал омиллар ўзаро таъсир этиб, шунга ёрдам беради. Баъзан нерв системаси ички секрекция безлари билан бевосита боғланади. Корин нерви таъсирланганда буйрак усти безларининг мағиз қаватидан адреналиннинг кўплаб чиқиши шундан далолат беради. Баъзан қўзғалиш нерв толалари орқали гипоталамуса боради, бу ерда рилизинг гормонлар (гипофиз Г. ни ажратувчи омиллар) деган моддалар ҳосил бўлади, шу моддалар гипофизга кириб, гипофизар (троп) Г. нинг қўшимча чиқишига сабаб бўлади, булар эса перифериядаги ички секрекция безидан Гормонлар чиқишини кучайтиради. Организмда кандайдир бирор сабаб билан Гормонлар кўпайиб кетса, гипоталамусдан рилизинг гормон чиқиши тўхтайди, натижада гипофиз тегишли троп Гормонларни камроқ чиқаради, шундан кейин перифериядаги ички секреция безидан Гормонлар чиқиши ҳам камаяди. Қонда бирор Гормонлар камайиб кетса (мас, тўқималарда Гормонлар тез парчаланганда) рилизинг Гормонлар чиқиши кучаяди, гипофиз троп Гормонларни кўпроқ ишлайди, шундан кейин периферик без Г. ни ортиқроқ ишлаб чиқаради. Гипоталамусда гипофизнинг баъзи Гормонлар ини ингибирловчи нейрогормонлар (пролактостатин, меланостатин, самотостатин) ҳам ишлаб чикарилади. Улар таъсирида тегишли гипофиз Гормонлар ининг ҳосил бўлиши камаяди. Қондаги Гормонлар миқцори ўз-ўзидан ҳам бошқарилади. Мас, глюкоза кўпайиб кетганда у гликогеннинг парчаланишини тезлатиб, глюкоза миқдорини орттирувчи адреналин концентрациясини камайтиради. Организмда натрий тузлари етишмаса, буйрак усти безларининг пўстлоқ қаватидан альдостерон чиқиши кучаяди, натижада буйрак каналчаларида натрий тузлари кўпроқ қайта сўрилиб, организмда ушланиб қолади. Демак, Гормонлар маълум миқдорда ишланиб чиқиб, моддалар алмашинувини ва организмнинг бошқа функцияларини таъминлайди.

Ад.: Туракулов Я. X., Тиреоидные гормоны, Т., 1972: Резников А. Г., Половые гормоны и дифференциация мозга, Киев, 1982; Корн е ва Е. А., Гормоны и иммунная система, Л., 1988; Конопля Е. Ф., Мембранные механизмы гормональной регуляции. Минск, 1991.

Зоирхўжа Акбаров.

Loading...