ГОРН

ГОРН — бурун, Жан. Американинг энг жан. нуқтаси. Горн о. да, Оловли Ер архипелагининг жанла жойлашган (55° 59’ ж. к. ва 67° 16’ ғ. у.). Г. денгиз сатҳидан 150 м тик кўтарилган қоятошлардан иборат. Горн рнида кучли бўрон ва туманлар бўлади. Горнда европаликлардан дастлаб 1616 й. да голланд сайёҳлари Я. Лемер ва В. Схаутен бўлган. Схаутеннинг ватани — Горн ш. номи билан аталган. Г. Горн Бурни (Чили) миллий парки ҳудудида.