ГОРТЕНЗИЯ

ГОРТЕНЗИЯ — тошёрардошлар оиласининг Hydrangea туркумига мансуб бир неча тур хушманзара ўсимликларга берилган умумий ном. Барги оддий, қарама-қарши жойлашган. Оқ, пушти ва қизил гуллари тўпгул ҳосил қилади. Уруғи кўсакчада, 76 тури бор. Улардан бир нечаси гулчиликда экилади. Хитой ва Япониядан келтирилган Гортензия (Н. macrophylla) ва Шим. Америкадан келтирилган дарахтсимон Гортензия (Н. arborescens) хушманзара ўсимлик сифатида паркларда ўстирилади. Гортензия пархиш ва қаламча билан кўпайтирилади.

Loading...