ГЎША

ГЎША — Яқин ва Ўрта Шарқ мумтоз мусиқасида йирик туркумли асарларнинг таркибий бўлаги. Мақомот тизимидаги Озарбайжон ва Эрон дастгоҳларида шўъбаларни ташкил этувчи чолғу-вокал кичик тузилмаларнингумумий номи. Муайян ҳис-туйғуларни ифодаловчи Гўшалар ўзига хос товуш кўлами, оҳанг ва усуллар билан ажралиб туради. Гўшалар мустақил номлар билан юритилади. Ҳар бир асосий дастгоҳ 40 дан ортиқ, унга эргашган овозалар эса 20 га якин Гўшаларни ўз ичига олади. Мас, Шур эрон дастгоҳи таркибидан Карашма, Овоза, Чор мезроб, Салмак, Гулрез, Сафо, Абу Ато, Бузург, Курдий, Уззол, Ҳусайний каби Гўшалар ўрин олган.