ГЎШТАСП (юнон манбаларида «Ҳустосб», Авестопя «Виштаспа») — каёнийяар сулоласининг бешинчи хукмдори, Эрон подшоҳи Луҳроспнинг угли ва тахт вориси. Ривоятларга кўра, Гўштасп даврида Зардушт ўз диний таълимотини тарғиб этишга киришган. Гўштасп уни саройга чорлаб зардуштийликни қабул қилган ва бу динни давлат дини, деб эълон қилиб, мамлакатда кўплаб оташкадалар қурдирган, Авестони олтин тахтачаларга ёздириб, марказий ибодатхонага қўйишни буюрган. Аржасп Эронга бостириб кириб, Лухроспни катл этгач, Гўштасп отасининг ўчини олмоқ учун ўғли Исфандиёриа катта қўшин билан Туронга жўнатган. Исфандиёр ғалаба билан қайтгач, Гўштаспдан тахтни талаб қилган. Шунда Г. Исфандиёрдан қутулиш мақсадида уни Рустамни банди қилиб келтирмоқ учун Сейистонга юборган, аммо Рустам жангда ғолиб келиб Исфандиёрни ўлдирган. Шундан сўнг, Гўштасп бир қанча вақт ҳукмдорлик қилгач, тахтни уз ихтиёри билан набираси Баҳманга топшириб, тоат-ибодат билан машғул бўлган.