ГОТ ЁЗУВИ

ГОТ ЁЗУВИ — қад. ёзув тури. Бунда лотин ҳарфлари ўзига хос усулда ёзилади. Гот ёзувида 27 белгидан иборат бўлган алоҳида алифбо бўлиб, гот тилида ёзилган барча битикларда шу ёзув қўлланган. Гот ёзуви асосчиси гот библиясининг таржимони, епископ Ульфил (тахм. 311—383 й.) хисобланади. Гот ёзуви асосида 4-а. да юнон ёзуви юзага келган. Қад. Гот ёзуви намуналари Италия (10-а.), Ғарб. Европа мамлакатлари (П-а.)да учрайди.

Гот ёзувининг 4 тури мавжуд:

1) учли ёзув (текстура);

2) синиқ чизиқли учли ёзув (фрактура);

3) думалоқ ҳарфлардан иборат синиқ ёзув (швабахер);

4) Рим деворий ёзувларига тақлидан айлана-гот ёзуви. Айрим тадқиқотчилар Гот ёзуви умуман гот тилидаги фонемаларга тўғри келишини таъкидлайдилар. Ҳозир амалда деярли қўлланмайди.

Loading...