ГОТЛАР — милоднинг бошларида яшаган шарқий герман қабилаларидан бири. Тарихчи Иордан (6-а.) асарида Готларнинг асл ватани Скандинавия бўлиб, кейинчалик Болтиқ денгизи бўйлари, Висланинг қуйи оқимидаги ерларда яшаганлиги кўрсатилган. 2-а. охирида жан.-шарққа силжиб, 3-а. бошларида Шим. Қора денгиз бўйларида ўрнашиб қолишган. Бу ерда улар ерли скиф ва сармат қабилалари билан аралашганлар. 238 й. дан бошлаб Готлар бошқа қабилалар билан иттифоқ тузиб, Рим империяси, Болқон, Кичик Осиё я. о. ларига қарбий юришлар уюштиришган, 271 й. да Г. Рим империясининг Дакия вилоятини босиб олади. Қора денгиз бўйидаги ва Рим империясидаги шаҳарларнинг ривожланган маданияти Готлар маданиятининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Готлар шу даврда вестготлар (ҳоз. Молдова ва Руминиянинг шарқий томонларидаги ерларда яшайдиган), остготлар (Шим. Кора денгиз бўйи, Днестрнинг шарқий томонларида яшовчи) гуруҳларга бўлинган. 4-а. ўрталарида вестготлар орасида христианлик Tapqала бошлади. 4-а. нинг 70-й. ларида гуннлар Г. нинг ерларига ҳужум қилишиб, 375 й. да вестгот, остгот ҳамда уларга қўшни дашт қабилалари иттифоқини тор-мор этишади. Шундан сўнг вестгот ва остготларнинг тарихи алоҳида-алоҳида издан кетади.
Ад:. Иордан . О происхождении и деяниях гетов, М., 1960.