ГОВМИШ

ГОВМИШ — зотдор серсут сигирларни ифодалайдиган атама. Говмишнинг сутлилиги зотига, ёшига, боқиш ва парвариш қилишга боғлиқ. Говмишлар ҳар галги соғин даврида 4—5 минг кг, айримлари ҳатто 10—12 минг кг сут беради. Ўзбекистонда боқиладиган қора-ола зотига мансуб Говмишлар бир соғин даврида 3600—4500 кг, қизил чўл зотига мансублари 3000—4000 кг, швиц зотига мансублари 3500—4000 кг ва бу-шуев қорамол зотига мансублари 2500 — 3500 кг сут беради.