ГОВСАР

ГОВСАР (форс, гов — ҳўкиз, сигир; cap — бош) — қад. жанг қуроли, гурзининг бир тури. Афсоналарда ҳикоя қилинишича, Эроннинг қад. шохларидан Фаридун тахтга ўтиргач, оғир вазндаги гурзисининг бошини пўлатдан сигир боши шаклида ясатиб, уни Говсар деб атаган. Уруш майдонларида аксари қозонган ғалабасини Говсарнинг хосияти деб билган. «Шоҳнома»да талқин этилишича, гўё Фаридун гўдаклик чоғида ёввойи сигир эмиб катта бўлган, подшо сигир бошини ўзига ҳомий ва мададкор сифатида қабул қилиб ҳурматлаган.