ГЎЯНДА

ГЎЯНДА — 1) таъзия маросимида аза қўшиғини айтиб, марҳумга бўлган иззат-ҳурматини, унинг яхши хислатларини йиғи, йўклов, айтиш билан изҳор этувчи аёл;

2) қадимда тўй, сайил-томоша ва шодиёналарда ҳикоя, қисса айтгувчи киши. Гўяндалар якка-якка ёки театрлашган ансамбль тарзида ижро этишган. Ансамбль тарзидаги Гўяндалар таркиби сароянда (ашулачи) ва навозанда (чолғучи)лардан иборат бўлиб, Гўянда ҳикоясини куй ва қўшиқ б-н ривожлантиришга хизмат қилган. Бу тоифадаги Гўяндалар фақат эркаклардан иборат бўлган.

Loading...