ГЎЯНДАЛИК

ГЎЯНДАЛИКхалқ орасида кенг тарқалган профессионал сўз санъати кўринишларидан. Гўяндалик билан шуғулланувчи одам гўянда деб номланган. Бадиий сўз ижрочилигининг мумтоз анъаналарига кўра, Гўяндалик санъати ижрочилик жараёни ҳамд (худонинг мақтови) ва наът (Муҳаммад (ас) мадҳи)дан бошланиб, кейин аниқ бир воқеа ва ҳодисалар баёнига киришилган. Ўрта асрларда Гўяндалик санъати ғоят ривожланган ва ижтимоий мавқега эга бўлган, Гўяндалик билан шуғулланувчилар 2 тоифага: тўйҳашам ва таъзия гўяндалигига бўлинади.

Next Article

ҒАЗАБ