ГОЯС

ГОЯС — Бразилиядаги штат, Бразилия ясситоғлигининг марказий қисмида, Токантинс дарёси ҳавзасида. Майд. 340,2 минг км2. Ахрлиси 4,99 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Гояния ш. Рельефи бал. 800—900 м ли Гояс ясситоғлигидан иборат. Ёзи сернам субэкваториал иқлим. Ўртача ойлик т-ра 22 — 26°, йилига 1500—2000 мм ёғин ёғади. Ҳудудининг катта қисмини шим. да саванналар эгаллаган, доим яшил ўрмонлар бор.

Гояс — аграр штат; йирик шаҳарлар атрофида деҳқончилик, ички р-нларда экстенсив чорвачилик билан шуғулланилади. Асосий қ. х. экинлари — шоли, шакарқамиш, пахта, шунингдек, кофе, тамаки, маккажўхори, маниок, ловия етиштирилади. Фойдали қазилмалардан асбест (Бразилияда 1-ўринда), олтин, олмос, қисман никель, мис олинади. Асосий саноат тармоқлари: озиқ-овқат, қурилиш материаллари и. ч., ёғочни қайта ишлаш, кўн пойабзал. Йирик шаҳарлари: Анаполис, Серис.