ГРАБЕН

ГРАБЕН (нем. graben — чуқурлик) — Ер пўстининг қия, баъзан тик ёриқлар, одатда узилма бўйлаб чўккан қисми. Грабен бир неча юз км га чўзилган, эни бир неча ўн км бўлади. Грабен ларнинг кўпчилиги рифтларга мансуб. Тектоник ҳаракатлар натижасида пайдо бўлади. Ҳамма томонидан ёриқлар системаси билан чегараланган мураккаб Грабенлар ҳам учрайди. Бир қанча белгиларига қараб Грабенлар бўйлама — бурмали структуралар бўйлаб чўзилган; кўндаланг — Г. нинг узун ўқи атроф структураларнинг ўқига перпендикуляр: понасимон — пастга томон кенгайиб борадиган; бир томонли — узилма билан фақат бир томондан чегараланган хиллари бор. Дунёдаги улкан Грабенлар системаси Шарқий Африкадан ўтган. Ғарбий Европада йирик Грабен Рейн дарёси водийсида жойлашган. Бундай сайёравий масштабдаги Грабенлар рифт деб аталади. Ўзбекистонда Фарғона водийсининг шим. ғарбида Кўгарт водийсида уз. 50 км га тенг Грабен жойлашган. Баъзан Грабен ўрнида кўл пайдо бўлади (Иссиқкўл) ёки уни дарёлар кесиб ўтади.

Loading...