ГРАДАЦИЯ (лот. gradatio — аста-секин юксалиш, gradus — поғона, даража) — Ж. Б. Ламаркнит эволюцион назарияси бўйича филогенез жараёнида тирик организмлар тузилишининг поғонамапоғона юксалиши. Ламарк фикрича, Градация муҳит шароитига боғлиқ бўлмасдан, балки барча тирик организмлар учун хос бўлган мукаммаллашувга ички интилиш туфайли амалга ошади.