ГРАДУС

ГРАДУС (лот. gradus — қадам, даража) , даража — 1) т-ранинг турли шкалаларига мувофиқ келадиган ҳар хил бирликларининг умумий номи. Цельсий Г. и (°С), Кельвин Г. и (К), Фаренгейт Г. и (°Ғ), Реомюр Градуси (°R) мавжуд. Цельсий шкаласида сувнинг музлаш т-раси (0°С) билан қайнаш т-раси (100°С) оралиғи тенг 100 қисмга бўлинади. Кельвин шкаласида идеал газ молекулаларининг тартибсиз иссиқ,лик ҳаракати тўхташ т-раси, яъни мутлақ ноль (t°=273,15°C) ноль градус (0 К) деболинади. Фаренгейт шкаласида қор ва нашатир аралашмасининг эриш нуқтаси (0°С) билан киши танасининг нормал т-раси (36°С) оралиғи тенг 100 қисмга бўлинган. Бу шкала бўйича 0°C=32°F, сувнинг қайнаш т-раси 100°С=212°Ғ, демак, қор эришидан сув қайнашигача бўлган т-ра 180°F. Реомюр шкаласида сувнинг музлаш ва қайнаш оралиғи 80 га бўлинган, яъни 100°C=80°R. Бу т-ра шкалалари орасидаги боғланиш қуйидагича: 1 K=1°C=O,8R=1,8°F;

2) ясси бурчак бирлиги; тўғри бурчакнинг 1/90 қисмига ёки доиранинг 1/360 қисмига тенг; ° белги билан белгиланади. Г=60’=3600», бу ерда ‘ — бурчак минутлари, «— бурчак секундлари. Ёйиқ бурчак 180°га тенг. Градус айлана ёйини ўлчаш учун ҳам ишлатилади;

3) турли катталикларнинг шартли бирлиги; унинг ёрдамида сувнинг қаттиқлиги, сульфат кислота ёки спирт концентрацияси (Боме Градус си—°Ве), суюқликлар қовушоқлиги (сувнинг 20°С даги қовушоқлигига нисбатан — Энглер градуси) ва б. кўрсатилади.

Loading...