ГРАФ (нем. Graf) — илк урта асрларда Ғарбий Европадаги графликларда қирол номидан ҳокимиятни бошқарган мансабдор шахс. Ўзаро ички низолар кучайган даврида Графлар мустақил катта мулкдорларга айланган. Кейинчалик Граф — дворянлар унвони (Россияда Пётр I замонидан 1917 й. гача мавжуд бўлган).