ГРАФЕКОН (юн. grapho — ёзаман ва eikon — тасвир) — 2 электрон прожектор (даста)ли электровакуум хотира трубкаси. Прожекторларнинг бири ахборотни ёзиб олишга, иккинчиси ахборотни ўқишга (ҳисоблашга) имкон беради. Электрон прожекторлар диэлектрикли нишоннинг икки қарама-қарши томонига жойлаштирилган, ёзиб олувчи прожектор эса сигнал пластинаси томонига қрнатилган бўлиб, унинг олдида тўр жойлаштирилган. Сигнал кучланишни ёзиб олувчи прожекторнинг бошқарувчи электродларига берилади. Электрон нур дастаси зичлиги буйича модуллаштирилади. Ёзиб олинадиган нурларнинг электронлари юқори мусбат потенциаллар (~10 кВ) ёрдамида тезлаштирилади, натижада улар диэлектрик қатламга киради ва унинг потенциалини ўзгартиради. Hyp дастаси ўтиш жойида нишон сиртининг потенциали камаяди ва юқори токларда сигнал қатлами (пластина) потенциалига тенглаша боради. Сигнал катламига эса коллекторга нисбатан бир неча ўн вольт манфий кучланиш берилади. Электрон нурнинг зичлиги сигнал қонуни асосида модуллаштирилганлиги учун нишон сиртида потенциал рельеф ҳосил бўлади. Унинг энг катта «чўнқирлиги» эса сигнал пластинкаси ва коллектор пластинаси орасидаги потенциаллар фарқи билан ўлчанади. Шундай юқори потенциаллар фарқи кўп (100) каррали ўқиш имконини беради.
Графекон ларнинг турли хиллари мавжуд. Улар тасвир-ахборотларни люминесцент экранларда кўриш имкониятини яратади. Булар электрон хотира трубкалари бўлиб, улар ўз функцияларига кўра радиолокацион осциллограф трубкалари ва кинескопларга ўхшаш бўлса ҳам, улардан анча фарқ қилади. Графеконлар ахборотни узоқ муддат сақлаш имкониятига эга. Графеконлар радиолокация ва телевидениеда махсус мураккаб тасвирларни узатиш ва қабул қилиб олиш учун кенг ишлатилади.
Ад.: Электронные приборы, под. ред. Г. Г. Шишкина, М., 1989.