ГРАФИК

ГРАФИК (лот. graphikos — чизилган) — 1) бирор катталик (мас, тезлик)нинг бошқа катталик (мас, вақт) га боғлиқлигини яққол кўрсатиш учун қўлланиладиган чизма. Мас, барограф ҳаво босимининг вақтга боғлиқлик графигини чизади;

2) и. ч. графиги — бирор корхонада маҳсулот ишлаб чикаришнинг чизма ёки жадвал тарзида ифодаланган режаси;

3) т. и. графиги — поездлар ҳаракатини вақт билан боғлаб тузиладиган жадвали;

4) мат. да — функциянинг ўзгариш тарзи ҳақида яққол тасаввур берадиган эгри чизиқ [мас, у = (fx)].

Loading...