ГРАММ-АТОМ

ГРАММ-АТОМ — кимёвий элементнинг атом массасига сон жиҳатдан тенг қилиб олинган миқдори. Мас, кислороднинг грамм-атоми 16 г, чунки унинг ат. м. 16 га тенг ёки темирнинг грамм-атоми 56 г, чунки унинг ат. м 56 га тенг. Ҳар қандай кимёвий элементнинг грамм-атомида (агрегат ҳолатидан қатъи назар) Авогадро сонига тенг миқдорда, яъни 6,022-1023 та атом бўлади. Г.-а. катталигидан турли физик ва кимёвий ҳисоб-китобларда фойдаланилади. Техник ҳисоб-китобларда килограмм-атом, миллиграмм-атом сингари масса миқдорлари ҳам кенг қўлланилади.