ГРАММ-МОЛЕКУЛА

ГРАММ-МОЛЕКУЛА, моляр масса ёки моль — модданинг мол. м. га сон жиҳатдан тенг қилиб олинган граммлар ҳисобидаги миқдори. Мас, нитрат кислота HNO, нинг бир грамм-молекуласи 63 г, чунки унинг мол. м. 63 га тенг ёки сувнинг грамм-молекуласи 18 г, чунки унинг мол. м. 18 га тенг. Техникада Г.-м. билан бир каторда килограмм-молекула (кмоль), миллиграмм-молекула (миллимоль) сингари масса миқдорлар ҳам ишлатилади.

Газ ҳолатдаги ҳар қандай модданинг грамм-молекуласи нормал шароитда 22,4 л ҳажмни эгаллайди. Бу ҳажм газнинг моляр, яъни грамм-молекуляр ҳажми дейилади. Ҳар қандай агрегат ҳолатдаги — қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги модданинг бир грамм-молекуласида 6,022-1023 та молекула бўлади.