ГРАН

ГРАН (лот. granum — дон) — 1) ўлчовларнинг метрик тизими киргунга қадар рус дорихона амалиётида қўлланадиган масса бирлиги. 1 Г. =62,209 мг;

2) инглиз ўлчов тизимида савдо, дорихона ва қимматбаҳо тошлар ва металларни ўлчашда қўлланиладиган масса бирлиги. 1 Г. =64,8 мг.