ГРАНАТОМЁТ

ГРАНАТОМЁТ — 1) дастаки Гранатомёт душманнинг зирҳли нишонларига, жонли кучлари ва ҳарбий техникасига зирҳни тешадиган ёки парчаланадиган фугас граната билан шикаcт бериш учун мулжалланган қурол. Гранатомётнинг бир марта ва кўп марта ишлатиладиган; тузилишига кўра, дастаки, милтиққа ўрнатиб ва станокка ўрнатиб отадиган; вазифасига кўра, танкка қарши, пиёдаларга қарши; стволининг тузилишига кўра, стволининг ичи силлиқ, қирқимли ва стволи букланадиган хиллари бор. Г. нинг калибри 30—90 мм, нишонга олиш узоклиги 1000 м гача. Милтиққа ўрнатиб отадиган Гранатомётда граната ўқсиз патрон зарядининг порохли гази ёрдамида отилади.