ГРАНЧАКО

ГРАНЧАКО — Жан. Американинг марказидаги табиий область, 18—19° ва 20—30° ж. к. лар оралиғида, Аргентина, Парагвай, Боливия давлатлари ҳудудида. Шарқда (Ла-Плата паеттекислигига туташ қисми) бал. 50 м дан Анд тоғлари этаклари (ғарбга) томон 500—600 м гача кўтарилади. Иқлими шим. да субэкваториал, марказида тропик, иссиқ иқлим, қиши ёғинсиз. Июлнинг ўртача т-раси 12—21°, янв. ники 26—30° (максимал т-ра 47° — бу материкдаги энг баланд т-радир). Йиллик ўртача ёғин шим.-шарқда 1200 мм, жан.-ғарбида 500 мм. Йирик дарёлари: Парана, Парагвай, Рио-Бермехо, Рио-Саладо ва б. Дарёлари езда тўлиб оқади. Г.-Ч. чеккаларида ботқоқлик кўп. Қўнғир-қизил тупроқли ерларда сийрак ўрмонлар, бутазорлар бор. Қимматбаҳо ёғоч ва ошловчи моддалар олинадиган дарахт тури кўп. Ҳайвонот дунёси бой. Г.-Ч. нинг асосий бойлиги — нефть ва ёғоч. Аҳолиси ўрмон кесиш, овчилик билан шуғулланади. Пахта етиштирилади.

Loading...