ГРАНИТ ҚАТЛАМИ

«ГРАНИТ» ҚАТЛАМИ (гранитгнейс ли қатлам, гранит-метаморфик қатлам) — Ер пўсти қатламининг шартли номи, ундан узунасига йўналган сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги 5,5—6,5 км/с га тенг бўлади. Чўкинди ва «базальт» қатлами оралиғида жойлашади. Гранит, гнейс ва б. метаморфик ва отқинди жинслардан ташкил топган. Материкларда «Гранит қатлами» қ. чўкинди жинслар б-н қопланган, қалқонларда эса очилиб қолган. Типик океан тубида «Гранит қатлами» қ. бўлмайди. Қ. Ер пўсти.