ГРАНИТ

ГРАНИТ (Granit) Рагнар (1900) — Швеция нейрофизиологи. Швеция ФА президенти (1963—65). Кўришдаги бирламчи нейрофизиологик жараёнлар (кўз пардаси алоҳида нейронларининг биоэлектр потенциаллари) устида тадқиқот олиб борган. Ҳаракатнинг марказий нерв системаси томонидан бошқарилишига оид асарлар ёзган. Нобель мукофоти лауреати (1967; Ж. Уолд ва X. Хартлайн билан ҳамкорлиқда).

Loading...