ГРАНКА (рус.) (матбаада) — 1) босмахонада терилиб, ҳали саҳифа ҳолига келтирилмаган (верстка қилинмаган) матнлар устуни;
2) терилган матнни ўқиб, хатоларини тузатиш, ундан макет тузиш учун қоғозга олинган тасвири, нусхаси;
3) терилган матнни вақтинча (саҳифалашга қадар) сақлаб қўйиш учун ишлатиладиган тахтакач.