ГРАНТ

ГРАНТ (инг. grant — хадя, субсидия, стипендия) — мақсадли воситалар; корхоналар, ташкилотлар ва шахсларга пул ва натура кўринишида и. т. ва тажриба-конструкторлик ишлари, ўқиш, даволаниш ва б. учун берилади. Одатда, Грант соҳиблари муайян соҳадаги иш учун танлов эълон қилиш йўли билан аниқланади.