ГРАНУЛОЦИТЛАР

ГРАНУЛОЦИТЛАР (лот. granulum донача ва юн. kytos — ҳужайра) — цитоплазмасида доначалар (гранулалар) бор оқ қон таначалари (лейкоцитлар). Умуртқали ҳайвонлар ва одам кўмигида ҳосил бўлади. Гранулоцитлар учун оқсилли доначалар хамда сегментар ядро бўлиши хос. Доначаларининг шакли ва бўялишига қараб нейтрофиллар, эозинофиллар ва базофилларга бўлинади. Баъзи лейкоцитларнинг энг содда тузилган амёба каби фаол ҳаракат қилиш хусусияти ҳам бор. Одам қонидаги лейкоцитларнинг асосий қисмини Гранулоцитлар ташкил этади, улар асосан ҳимоя вазифасини ўтайди. Гранулоцитларнинг алоҳида турлари ўртасидаги нисбат организмнинг умумий аҳволини билдирадиган кўрсаткич ҳисобланади.