ГРАНУЛЯЦИЯ

ГРАНУЛЯЦИЯ (лот. granulum – донача, заррача) — 1) техника да донадорлаш — моддаларга майда бўлаклар — гранулалар (доналар) шаклини бериш. Бу усул, мас, металлургияда (шкалалар, металлар ва штейнлар Грануляцияси), энергетика хўжалигида (қозонхона шлаклари Грануляцияси), кимё саноатида (шиша, аммиак селитраси, суперфосфат Г. си) ва б. соҳаларда қўлланилади; 2)тиббиётда — ярачақаларнинг битиб, янгидан эт олиши (қ. Грануляцион тўқима);

3) астрономия да — Қуёш бетидаги донадор ёруғ тузилмалар. Ҳаво очиқ пайтларда кўринади (қ. Қуёш).