ГРАУВАККА

ГРАУВАККА (нем. grau — кулранг, Waske — гилли жинс) — кам ғовакли, зич донадор, таркиби ўзгарувчан чўкинди тoғ жинси. Магматик ва чўкинди тoғ жинсларининг турли минерал бўлакчаларидан иборат. Кремний ёки сланецлар билан цементланади. Ранги одатда, тўқ кулранг, қора ёки тўқ яшил (цемент таркибидаги хлорид ҳисобига) булади. Граувакка геосинклиналь областлар учун хос, калин қатламлар ҳосил қилган. Ўзбекистоннинг ЧатқолҚурама тоғларидаги девон ва тошкумир (карбон) даври ётқизиқларида кенг тарқалган. Граувакка қурилишда, цемент тайёрлашда кенг ишлатилади.